Қозоқ буғдойининг Ўзбекистонга экспорт ҳажми ўтган йилгидан ошди

Ўзбекистон

Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг етакчи импортчиси бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, жорий мавсумнинг 6 ойи давомида юк ташиш ҳажми ўтган мавсумдаги кўрсаткичдан аллақачон ошиб кетди, деб хабар беради АПК-Информ расмий статистик маълумотларга таяниб.

Маълумотларга кўра, 2023/24 йил сентябрь–февраль ойларида Қозоғистон Ўзбекистонга 1,6 млн тонна буғдой экспорт қилган (ўтган мавсумнинг 6 ойида 1,529 млн тоннага нисбатан).

Хусусан, февраль ойидаги экспорт кўрсаткичи охирги 4 ой ичида энг юқориси бўлиб, қарийб 296 минг тоннани ташкил этди. Шу билан бирга, 2023 йилнинг февраль ойида бу кўрсаткич 313,5 минг тоннани ташкил этган.

Ўтган йили ёғингарчилик кам бўлишига қарамай, 17 млн тонна дон маҳсулотлари (2022 йилда 22 млн тонна), шу жумладан, 12,1 млн тонна буғдой йиғиб олинди. Бу омиллар жорий йилнинг экспорт салоҳиятига таъсир қилмаслиги айтилмоқда.

Мавзуга оид материаллар