Шундай қилиб, хорижлик харидорлар учун ёнилғи нархи қимматлашиши кутилмоқда.
Бугунги кунда Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари орасида энг паст ёнилғи нархига эга. Энергетика бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, бу бошқа мамлакатларга нефть маҳсулотлари оқими ва соядаги экспортнинг юқори хавфига олиб келади.
Буйруқ лойиҳасига кўра, АИ-92 ва АИ-93 русумли бензин нархи литри учун 245 тенге, дизель ёнилғиси нархи эса литри учун 315 тенге этиб белгиланди.
Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун нархлар аввалгидек қолади.
Бу янгилик қўшниларидан «ёнилғи қуйиб юрган» ёки у ерда тижорат мақсадида ёнилғи сотиб олган Ўзбекистон фуқароларини жуда хурсанд қилиши даргумон. Аммо блогер бакироо «ўз нархларимизни ҳисобга олсак, ҳали ҳам яхши танлов қаршисида турибмиз», деб ҳисоблайди.
«Айтиш керакки, 92/93 бензин учун нархлар оширилгани билан Ўзбекистонликлар учун барибир жозибадор бўлиб қолади. 245 тенге бу 6 945 сўм дегани», — дея таъкидлади блогер.