Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.
Исроилдагилар барча керакли эҳтиёт чораларини кўришга, хавфсиз жойларда қолишга ва уларни тарк этмасликка чақирилди.
Фавқулодда вазиятларда фуқаролардан элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилишлари сўралади: +972544851397, 03−672−2466. Фавқулодда вазиятларда 972 54 485 1397 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Элчихонанинг хабар беришича, Эрон яқин 24-48 соат ичида Исроилга ҳужум қилишга тайёрланмоқда. Бироқ Теҳрон якуний ҳужум режасини ҳали тасдиқлагани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Исроил авиацияси Эроннинг Дамашқдаги консуллигига ҳужум қилган, натижада Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг етти нафар аъзоси ҳалок бўлган эди. Орадан бир неча кун ўтиб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Суриядаги дипломатик ваколатхонасига Исроил ҳужумини қоралаган.