Бу ҳақда у 12 апрель куни Минскда МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Азия-Плюс».
«Очиқ ахборот майдонида террорчилик ҳаракати содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан тан жароҳати етказиш тарзидаги қийноқлар қўлланган ҳолда ҳибсга олингани акс этган тасвирларни намойиш этишга йўл қўйилмайди. Бу йўл билан олинган иқрорларнинг нархи ҳаммага яхши маълум», — деди вазир.
ТИВ раҳбари, шунингдек, «ўйланмаган ахборот кампанияси» натижасида «Тожикистон фуқаролари ва тожикистонликларга нисбатан салбий тушунча шаклланаётганини, бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат» эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон теракт бўйича тергов холис ва адолатли бўлишини, барча: «ташкилотчилар, айбдорлар, шериклар ва бу даҳшатли жиноятга буюртма берганлар» жазоланишини кутмоқда.