Ўзбекистоннинг Россиядаги биринчи божхона вакили Зафар Сангинов ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар қилди Божхона қўмитаси ахборот хизмати.
2022 йил 2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битим имзоланган эди.
Ушбу лавозим божхона хизматларининг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
«Божхона вакили Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида товарлар ва транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилаётган сабабларни баҳолаш, аниқлаш ва жойида бартараф этиш имконини беради», — дейилади хабарда.