Сан-Диегодаги АҚШ чегара хизмати марказлари 245 фоизга тўлган, улар сиғдира оладиганидан қарийб 2,5 баравар кўпроқ ноқонуний муҳожирларни ушлаб туради, дея хабар берди New York Post.
12 апрель ҳолатига кўра, 750 кишига мўлжалланган биноларда 1812 нафар ноқонуний муҳожир сақланган.
«Мигрантлар оқими ва уларни атиги 72 соат ушлаб туриш мумкинлигини инобатга олсак, сентябрь ойидан бери 125 мингдан ортиқ муҳожир Сан-Диего кўчаларига қўйиб юборилди», — дейилади нашр хабарида.
Қўшма Штатлар сўнгги ойларда рекорд даражадаги ноқонуний миграцияни кузатди, чегара расмийлари ўтган декабрь ойида 302 минг ноқонуний чегарани кесиб ўтишни қайд этди, бу бир ой ичида энг катта рақам. Бундан ташқари, барча уч йил ичида ноқонуний муҳожирларнинг рекорд сони қайд этилган.