Қайд этилишича, 55 ёшли Джонс Ўзбекистонга май ойида келади. У Маҳмуд Муродовга тегишли Муродов Профессионал Лигаси (MPL) 9-турнирда фахрли меҳмон сифатида иштирок этади.
MPL турнири 11 май куни Тошкентдаги Юнусобод спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этувчи жангчиларнинг исмлари ҳозирча эълон қилинмаган.
Қайд этиш керакки, бу Ройнинг Тошкентга биринчи ташрифи эмас. У 2019 йил ноябрь ойида пойтахтда ўтказилган GFC-20 мусобақасида ҳам меҳмон бўлган.