Сингапур бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Dunyo

Сингапур бош вазири Ли Сяньлун май ойи ўрталарида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди. Унинг ўрнини ўринбосари Лоуренс Вонг эгаллайди.

Сингапур бош вазири Ли Сяньлун 15 май куни ўз лавозимини тарк этишини, унинг ўрнига шу куни янги бош вазир сифатида қасамёд қилувчи ўринбосари Лоуренс Вонг келишини ёзди.

Ли Сяньлун Сингапур халқидан кейинги бош вазирни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ва у билан «Цингапур учун порлоқ келажак яратиш»да ҳамкорлик қилишни сўради.

Лоуренс Вонг ижтимоий тармоқда бош вазир лавозимини эгаллашдан мамнун эканини ёзди.

«Мен бу масъулиятни камтарлик ва чуқур бурч ҳисси билан қабул қиламан. Бу иш учун бор кучимни беришга ваъда бераман», — дейди у.

Ли Сяньлун 2004 йил августидан бери Сингапур бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.