Атирау вилоятининг Қулсари шаҳридаги дўконлардан бири яқинидаги тошқин ичидан эркак кишининг жасади топилди, деб хабар беради Aқ Жайық.
Жасадни тез ёрдам хизмати ходимлари топган. Вилоят полицияси вазиятга изоҳ берди.
«Қулсари шаҳрида мурда топилганига кўра, сел қабрни ювиб кетган. Топилган жасад сув тошқини пайтида ғойиб бўлган қидирувдаги ота ва ўғилга алоқаси йўқ», — дейилади полиция хабарида.
Шаҳар ташқарисида жойлашган иккита қабристон ҳозир сув остида қолган, дейилади хабарда.