Тошкентда депутат Нуриддин Зайнитдинов педофилияда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақдаги маълумот Eltuz Telegram каналида тарқатилди.
Нашрнинг таъкидлашича, депутат 14 ёшли ўсмирни зўрлаганликда айбланиб, 119-модда (Жинсий хоҳишни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) бўйича қамоққа олинган.
«Зайнитдинов 13 апрель куни боланинг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганидан кейин қўлга олинган», — дейилади хабарда.
Бу ҳақда Нуриддин Зайнитдиновнинг 2022 йил 18 январдаги мурожаатига таянган ҳолда ЎзЛиДепнинг собиқ депутати Расул Кушераев ҳам ўз каналида маълум қилди.
Кейин Кушербаев эълон қилинган постни ўчириб ташлади. Хабарни ўчириш сабаблари номаълум.
«Взгляд.uz» воқеа юзасидан расмий жавоб олиш учун пойтахт ИИББ ахборот хизматига мурожаат қилди. Бироқ бошқарма вазиятга ҳеч қандай муносабат билдирмади: маълумот тасдиқланмади ва рад ҳам этилмади.
ЎзЛиДеп партиясидан сайланган вакил халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати, шунингдек, мазкур кенгаш таркибига кирувчи Суд-ҳуқуқ қонунчилиги ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси аъзоси ҳисобланади.