Павел Дуров Такер Карлсонга уч соатлик интервью берганини айтди, аммо у ҳали эълон қилинмаган

Dunyo

Павел Дуровнинг айтишича, февраль ойида у исми ошкор этилмаган «либерал журналист» ва ўта ўнгчи телебошловчи Такер Карлсонга интервью берган. Унинг сўзларига кўра, видео форматда бўладиган интервью «тез орада» эълон қилинади.

«ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуров Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси Такер Карлсонга интервью берганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, видео форматда бўлган интервью «тез орада» эълон қилинади. Дуровнинг айтишича, Карлсон билан суҳбат бўлган куни у «либерал қарашларга эга журналист» билан ҳам уч соатлик интервью берган (бу ҳақида аниқлик киритилмаган).

«Сиёсий нейтрал платформа раҳбари сифатида мен турли сиёсий қарашларни ифодаловчи журналистлар билан мулоқот қилишга мажбурман», — деб тушунтирди Дуров.

Унинг сўзларига кўра, шу тариқа у «бутун аудитория олдида ҳалол бўлиб, Telegram тарихини ҳаммага айтиб бера олади».

Дуровнинг аниқлик киритишича, интервью ҳақидаги анонс Такер Карлсоннинг яқинда очган расмий Telegram каналида чоп этилади.

2024 йил март ойида Дуров Financial Times газетасига етти йил ичида биринчи марта йирик интервью берганди. Унда у Telegram IPOʼга чиқаётгани ва компанияни 30 миллиард долларга баҳолаганини айтган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.