Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котибини қабул қилди

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим бин Муҳаммад ал-Будайвийни қабул қилди. Ўзбекистон билан кенгаш ўртасидаги конструктив мулоқотни янада ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим бин Муҳаммад ал-Будайвийни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан кенгаш ўртасидаги конструктив мулоқотни янада ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари минтақалар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатидан мамнунлигини билдирди ҳамда Тошкент шаҳрида ўтган ташқи ишлар вазирлари иккинчи учрашувининг самарали якунларини юқори баҳолади.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан инвестиция, савдо, юқори технологиялар, туризм ва бошқа йўналишларда илгари сурилган ташаббус ва таклифларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтадиган иккинчи саммит кун тартибини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.