Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Арқадағ» футбол клуби Туркманистондаги барча учрашувларда ғалаба қозонди

Dunyo

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Арқадағ» футбол клуби чемпионатдаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланди. Жамоа 2023 йилда ташкил этилганидан буён барча 37 ўйинда ғалаба қозонган ва рақиблардан энг кучли футболчиларни қўлга киритган. Гиннеснинг рекордлар китоби мутахассислари рекордни тан олишдан бош тортди.

Маълумотларга кўра, футбол клуби 2023 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб, шундан буён ўтказилган 37 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.

«Арқадағ» биринчи ўйинданоқ ғалаба қозона бошлади, аммо бундан ҳам кутилмаган омил жамоанинг ҳеч қаерда очко йўқотмагани эди. Янги ташкил этилган профессионал клуб Туркманистоннинг сўнгги чемпионатини мағлубиятсиз ва дурангларсиз якунлади – 24 учрашувда 24 ғалаба.

Гиннеснинг рекордлар китоби мутахассислари рекордни тан олишдан бош тортди ва бу ғалабали церийа адолатли эмас деб ҳисоблади, чунки клуб мавсум бошида рақибларининг энг яхши футболчилари билан шартнома имзолаган эди.

Қайд этилишича, ўша даврдаги трансфер ойнаси «Арқадағ» керакли футболчиларни харид қилиши учун узайтирилган.

Айни пайтда жаҳон футболидаги рекорд ғалабали церийа Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига тегишли бўлиб, кетма-кет 34 ўйин давом этиб келмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.