Вулқон 16 апрель куни маҳаллий вақт билан 19:19 атрофида отилди. Расмийларнинг билдиришича, яқин атрофдаги қишлоқлардаги 840 дан ортиқ одам вулқон отилиши оқибатида уйларини тарк этишга мажбур бўлган, уларнинг кўпчилиги паромларга миниб, черковлар ва жамоат марказларида бошпана топган.
Сулавеси оролидаги вулқон портлаши туфайли аэропорт ёпилди ва 30 мингга яқин одам эвакуация қилинди. Мамлакат портлашдан қочган одамлар учун янги бошпаналарни очмоқда.
Индонезия дунёдаги энг катта архипелаг давлати бўлиб, у Тинч океани юзаси остида тектоник плиталар тўқнашиб, зилзилалар ва вулқон отилишларини келтириб чиқарадиган «Олов ҳалқаси» бўйлаб чўзилган.
Руанг тоғи кўп йиллар давомида портловчи отилишлар, тош парчалари, кул ва бошқа моддалардан лава қатламларидан ҳосил бўлган стратоволкан ёки конусли вулқондир.