Маълумотларга кўра, воқеа 18 апрель, пайшанба куни эрта тонгда содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар аммиак сизиб чиқиши объект атрофидаги радиуси бир километрга яқин ҳудудга таъсир қилганини аниқлади. Завод ишчилари ва икки километр радиусдаги аҳоли зудлик билан эвакуация қилинди.
Манбага кўра, ҳодиса оқибатида 130 дан ортиқ одам жабрланган. Барча қурбонлар аммиак буғлари билан заҳарланишга хос бўлган ўхшаш аломатларга эга: кўз ва бурунда ачишиш, шунингдек, кўкрак қафаси қисиши ва нафас олиш қийинлишуви. Бир неча киши ҳушини йўқотди.
Гувоҳларнинг Таиланд оммавий ахборот воситаларига айтишича, улар завод ичида кучли портлаш овозини эшитган, кейин тутун ва газсимон моддага хос бўлган ўткир ҳид пайдо бўлган.
Маҳаллий ҳокимият органлари аммиакнинг хавфли таъсирини зарарсизлантириш учун атрофдаги ҳудудларга сув сепмоқда. Аҳоли ва сайёҳларга биноларни тарк этмаслик ва деразаларни очмаслик тавсия этилди.
Расмийлар хавфли газ чиқиши билан боғлиқ барча оқибатлар 2 кун ичида бартараф этилишини ваъда қилмоқда.
Воқеа содир бўлган Банг Ламунг ҳудуди Паттайя курорт марказидан тахминан 15 км ва машҳур Филлар қишлоғидан бир неча километр узоқликда жойлашган.
Таъкидланишича, аммиак гази жуда заҳарли бирикма бўлиб, буғнинг юқори концентрациясида нафақат йўтал ва назофаренкларда ёниш, балки кўпинча ўлимга олиб келадиган қўзғалиш ва делирюм ҳам келтириб чиқаради.