2024 йил 21 апрель куни соат 16:00 атрофида фуқаро Х.Д ва Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Т.А ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада Қарши туманида яшовчи Т.А «Ватанпарварлар» боғи олдида Х.Д.ни Матиз русумли автомашинага ўтиришга мажбурлаган. Бир гуруҳ одамлар уни Ғафур Ғулом тумани чеккасига олиб бориб, оммавий равишда калтаклаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилганда) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олиниб, қўлга олиш чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига бўйсунмагани аниқланган.