The Hindustan Times хабарига кўра, ёнғин 21 апрель куни кечқурун маҳаллий вақт билан 17:22 атрофида содир бўлган. Маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, бунга полигонда газ ҳосил бўлиши сабаб бўлган.
Воқеа жойига Ўт ўчириш бўлими ходимлари етиб келган ва шаҳар хўжалиги ходимлари билан ҳамкорликда оловни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.
Якшанба оқшомидан бери ёнғин остида қолган полигон жойлашган Деҳли миллий пойтахти минтақаси яқинидаги Газипур шаҳри аҳолиси кўз қичиши, томоқ оғриғи ва йўталдан шикоят қила бошлади.
Бу Ҳиндистондаги энг катта ва дунёдаги энг катталаридан бири. Унинг баландлиги тахминан 70 метрни ташкил этади ва Ҳиндистоннинг диққатга сазовор жойларидан бири - дунёдаги энг баланд ғиштли минора Қутуб Минор баландлигига яқин. Полигон кўпинча «ахлат Эверести» деб аталади.
Расмийлар чиқиндихонани 2023 йил охиригача тозалашга ваъда беришди, бироқ ўшандан бери полигон баландлиги эндигина ошди. Газипурга ҳар куни 2 минг тоннага яқин ахлат ташланади.