Жаҳон ҳарбий харажатлари тарихий рекордини янгилади. Бу ҳақда Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) ҳисоботида айтилади.
Ҳужжатда қайд этилишича, ўсиш 2009 йилдан бери энг юқори бўлган ва глобал мудофаа харажатлари институт қайд этган энг юқори даражага этган.
«2023 йилда жаҳон ҳарбий харажатларининг ошиши, биринчи навбатда, Украинада давом этаётган уруш ҳамда Осиё, Океания ва Яқин Шарқдаги геосиёсий тарангликнинг кучайиши билан изоҳланиши мумкин», — деб таъкидлайди экспертлар.
Улар ушбу тенденцияни барча беш географик минтақада қайд этди — бу Европа, Осиё ва Океания ва Яқин Шарқда энг кучли эди.
Шу билан бирга, глобал миқёсдаги харажатларнинг ярмига яқини фақат икки давлат — АҚШ (916 млрд доллар) ва Хитой (296 млрд доллар) ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатлар ўз харажатларини мос равишда 2,3% ва 6% га оширди.
SIPRI маълумотларига кўра, Россия 2023 йилда мудофаа бюджетини 24 фоизга ошириб, 109 миллиард долларга етган, Москванинг ҳарбий харажатлари эса 2014 йилдан бери 57 фоизга ошган.
Рейтингда саккизинчи ўринни эгаллаган Украина 2023 йилда ҳарбий эҳтиёжлар учун 64,8 миллиард доллар сарфлаган ва 2023 йилдаги кўрсаткич 2014 йилдаги харажатлар даражасидан 1270 фоизга ошган.
Ҳисоботда айтилишича, фоизларда 2023 йилда ҳарбий харажатларнинг энг катта ўсиши Конго Демократик Республикаси томонидан кўрсатилган.