ВЎзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 70 фоизга ошди

O‘zbekiston

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон корхоналари томонидан 84,7 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилга нисбатан 34,9 минг автомобилга кўпдир.

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 84,7 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Бу 2023 йилнинг январь-март ойларига (60 414 та) нисбатан 70 фоизга кўпдир. Ишлаб чиқаришнинг асосий қисми Chevrolet Cobaltʼга тўғри келди — 28,3 мингдан ортиқ автомобиль (+59,5%).

Lacetti/Gentra ишлаб чиқариш 20,9 фоизга камайди; шу йилнинг апрель ойида ушбу моделни ишлаб чиқариш тўхтатилиши режалаштирилган эди.

Серияли ишлаб чиқариш 2023 йил февраль ойида бошланган Onix ишлаб чиқариш 559 дан 8338 донагача, Tracker — 1660 дан 12205 гача кўтарилди.

ADM Jizzakh заводида Kia ишлаб чиқариш ҳажми 4980 (ўсиш 1,5 баробар), Chery — 2990 (ўсиш 3,5 марта) га етди.

Haval ишлаб чиқариш 205 дона, Exeed — 38 тани ташкил этди.

Ихтисослаштирилган енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 6209 донадан 6317 донагача ошди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.