Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарида айтилишича, Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жарима солиш билан боғлиқ масалаларни масофавий тезкорлик билан ҳал этиш бўйича ягона ахборот тизими яратилмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани тез тиббий ёрдам шохобчаси ҳайдовчилари ўз хизмат вазифаларини бажараётиб турли йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарима солинганидан шикоят қилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Кейинчалик маълум бўлишича, ҳайдовчилар жарималар масаласини қонуний дам олиш кунида ҳал қилишлари керак эди, гарчи бунинг учун хизматда масъул шахслар мавжуд бўлса ҳам.
Ҳайдовчиларнинг айтишича, шу кунгача уларнинг ҳеч бири асоссиз жарима тўламаган.
«Бу масала ҳал қилинди. Эндиликда ҳайдовчилар жарималар масаласини ҳал қилиш ишларига жалб этилмайди», — дея аниқлик киритди ИИВ марказий бошқармаси.
Маълумотларга кўра, тез тиббий ёрдам хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш чоғида йўл ҳаракати полициясига чақирувнинг шошилинчлигини ва қоидабузарлик мажбурий содир этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни маълум бир кун ва белгиланган вақтда тақдим этади. Шундан сўнг жарималар одатда бекор қилинган.