«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, 15 майдан Afrosiyob тезюрар электропоездлари учун чипталар нархи: эконом-класс учун – 20 фоиз, бизнес-класс учун – 30 фоиз ва VIP-класс учун – 40 фоизга қимматлашади.

Қайд этилишича, бундай қарор электр энергияси, ёқилғи, логистика харажатларини қоплаш ва янги тезюрар электр поездларини харид қилиш муносабати билан қабул қилинган.

Тошкент — Бухоро

  • VIP – 890 000 сўм;

  • бизнес – 600 000 сўм;

  • эконом – 403 000 сўм.

Тошкент — Қарши

  • VIP – 747 000 сўм;

  • бизнес – 507 000 сўм;

  • эконом – 338 000 сўм.

Тошкент — Самарқанд

  • VIP – 554 000 сўм;

  • бизнес – 358 000 сўм;

  • эконом – 244 000 сўм.