Nokia пресс-релизига кўра, компания операторнинг 5G тармоғи учун ечимларнинг бутун спектрини ягона етказиб берувчига айланади.
2024 йилнинг тўртинчи чорагида Тошкентда 5G тармоғининг тижорат йўлга қўйилиши режалаштирилган ва кейинги икки йил ичида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига босқичма-босқич тарқатилиши кутилмоқда, дея аниқлик киритди Финляндия компанияси.
«Nokia тажрибаси ва жаҳон миқёсидаги обрўси уни Ўзбекистонда 5Г даврини бошлаш, тармоқнинг муваффақиятли ўрнатилиши ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлашини таъминлашдек муҳим вазифани бажаришда ишончли ҳамкорга айлантиради. Бу ўрнатиш жадал ривожланаётган рақамли технологиялар билан ҳамқадам бўлиш учун муҳим қадамдир. Минтақадаги ландшафтни яхшилаб, 5G технологиясининг жамиятимиз ва умуман иқтисодиётимиз учун трансформацион салоҳиятини оширамиз», — деди Perfectum бош директори Дмитрий Шуков.
Маълумот учун, Nokia корпорацияси Финляндиянинг телекоммуникация, ахборот технологиялари ва маиший электроника соҳасидаги трансмиллий корпорацияси бўлиб, 1865 йилда ташкил этилган. Нокиа компаниясининг бош офиси Финляндиянинг Эспоо шаҳрида жойлашган. Компания 130 га яқин мамлакатда ишлайди ва 87 минг ходимга эга.