Поезд ҳидсиз пропан ва бензин олиб кетаётган бўлган. Нью-Мексико штати полицияси лейтенанти Фил Варгаснинг айтишича, ҳалокатдан кейин қарийб ўнлаб темир йўл вагонлари ёниб кетган ва бир неча соат ёнишда давом этган.
Associated Press хабарига кўра, расмийлар воқеа содир бўлган ҳудуддаги автомобиль йўлини ёпишга қарор қилган, бу икки давлат ўртасидаги асосий юк йўналиши ҳисобланади.
Қайд этилишича, «шамол қуюқ тутунни олиб кетгани» сабабли яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилинган. Воқеа жойига маҳаллий ўт ўчириш бригадалари етиб келган. Ҳодиса ортидан Американинг Амтрак темир йўл компанияси баъзи йўловчи хизматларини, шу жумладан Лос-Анжелес ва Нью-Мексиконинг Албукерке шаҳри ўртасидаги йўналишдаги қатновларини бекор қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот бермаган.