2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 219,8 миллион долларлик 375,3 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 72,5 фоизга ёки 157,7 минг тоннага ошган.

2024 йил январь-март ойларида мева-сабзавот экспортининг улуши умумий экспорт ҳажмининг 3,4 фоизини ташкил этди.

Маҳсулот экспортининг асосий бозорлари қуйидагилар:

  • Покистон – 26,2%;

  • Россия – 25,1%;

  • Қозоғистон – 10,5%;

  • Хитой – 9,2%.

Шунингдек, мева-сабзавот экспортида энг катта улушни пиёз – 103 минг тоннани ташкил этиши хабар қилинган. 94 минг тонна ва 36,7 минг тонна экспорт ҳажми билан карам ва сабзи кейинги ўринларда туради.

Статистик агентлик маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондан сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ошди:

  • Олхўри (қуритилган) – 5,8 минг тонна.

  • Узум – 5,1 минг тонна.

  • Узум (қуритилган) – 10,2 минг тонна.

  • Помидор – 8 минг тонна.

  • Карам – 94 минг тонна.

  • Пиёз – 103 минг тонна.

  • Мош – 22,1 минг тонна

  • Сабзи – 36,7 минг тонна.

  • Тариқ – 5,1 минг тонна.

  • Бодринг – 2 минг тонна.

  • Ёнғоқ – 3 минг тонна

  • Қалампир – 2,1 минг тонна.