Эслатиб ўтамиз, яқинда ўзбекистонлик хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг клипи жамиятда кенг резонанс келтириб чиқарди ва кутилмаган флешмобни бошлаб юборди.
Ўзининг ҳайратланарли хатти-ҳаракатлари билан танилган санъаткор ўз видеосида замонавий қиз қиёфасида пайдо бўлиб, пластик жарроҳлик, косметология ва ижтимоий тармоқларга ҳаддан ташқари иштиёқни танқид қилди.
Отажонов қўшиқда қизларнинг оила ва фарзанд тарбиясидан кўра ташқи кўринишига, виртуал ҳаётга кўпроқ эътибор беришини куйлайди. Эффектни кучайтириш учун санъаткор кўкрак ўрнига шарлар кийиб, атайлаб енгилтак, ёрқин бўяниб, карикатура тасвиридан фойдаланган.
Видео кўплаб эркакларни пародия яратишга илҳомлантирди. Ушбу флешмоб Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида тобора машҳур бўлиб бормоқда, унда иштирокчилар Отажонов образини такрорлаб, аёллар кўкрагини синаб кўришмоқда ва бўянишмоқда.