Маълумотларга кўра, Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятидаги масжидга қуролланган шахс томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, бир киши яраланган, дея хабар беради Pahjwok агентлиги расмийга таяниб.
Масжидга ҳужум 29 апрель куни кечқурун Ғузор вилоятида содир бўлган. Гуруҳлар вакиллари ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишмаган.
Гувоҳлар қуролланган мототциклчиларнинг ҳужуми ҳақида гапиришган. Уларга кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.