Наманган вилояти жиноий ишлар бўйича суди Ўзбекистон президенти ҳақидаги хабарга ҳақоратомуз фикр билдиргани учун 28 ёшли фуқарога ҳукм чиқарди. «Вгляд.uz» ҳукмни ўрганди.

Маълумотларга кўра, айбланувчи Фаcэбоокъдаги профилида президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвадаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиши эълон қилинган мақоланинг скриншотини жойлаштирган.

«У давлат раҳбарини ҳақорат қилган, шунингдек, давлатга қарши изоҳлар ҳам қолдирган», — дейилади хабарда.

Тергов жараёнида айбланувчи 2016 йилда Ўзбекистондан Озарбайжонга келгани, у ердан 4 кундан сўнг паспортида тегишли белги бўлмаган ҳолда ноқонуний равишда Эронга жўнаб кетгани ҳам маълум бўлди.

Суд фуқарони Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикаси президентига тажовуз қилиш) ва 223-модда 1-қисми (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 5 йил қамоқ жазосини тайинлади.