Олмаотада ўликхона қўриқчиси некрофилияда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда журналист Михаил Козачков ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Жиноят суриштируви доирасида ўликхона қўриқчиси «Ўлганларнинг жасадлари ва улар кўмилган жойларини бузиш» моддаси бўйича ушланган.
«Гумонланувчининг шахси у телефонини гаровга қўйиш учун келган ломбард ходимлари туфайли аниқланди. Баҳоловчи ундан қурилма ўзига тегишли эканини текшириш учун галереяни очишни сўраган ва одобсиз видеолар топилган», — дейилади хабарда.
Олмаота полиция департаменти матбуот хизмати ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига этказилди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.