Бобоев Фахриддин Атоевич Тошкент вилояти «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Фахриддин Бобоев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси ва бошқа қатор раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тизимига 13 та ишлаб чиқариш бирлашмаси ўтган. Компания ташкил этилгандан сўнг дарҳол тўртта уюшма раҳбарлари ўз хоҳишларига кўра ўз лавозимларини тарк этганди. Улар орасида Фахриддин Бобоев ҳам бор эди.
Маълумот учун, «Ангрен» ЭИЗ 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, у Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ва улар орасидаги ҳудудда жойлашган. Айни пайтда бу ерда 81 лойиҳа амалга оширилмоқда.