Миллиардер ва Binance асосчиси Чанпэн Чжао 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Dunyo

Америка суди дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance асосчиси Чанпэн Чжаони тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Айблов хулосасида айтилишича, Чанпэн Чжао ўз платформасида жиноятчиларга пул ювиш билан шуғулланишга рухсат берган. Прокурорлар Чанпэн Чжаони уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида бизнесмен Бинанcэ раҳбари лавозимини тарк этган ва АҚШнинг пул ювишга қарши кураш қонунларини бузганлик айбига иқрор бўлган эди. У 50 миллион доллар жарима тўлашга ҳам рози бўлди, компаниянинг ўзи эса АҚШ расмийларига 4,3 миллиард доллар тўлаши керак, деб ёзади BBC.

Форбес маълумотларига кўра, Чанпэн Чжаонинг бойлиги 33 миллиард долларни ташкил қилади.

Прокурорлар Чанпэн Чжаони уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди.

Сиетлда бўлиб ўтган суд мажлисида судья Ричард Жонс Бинанcэнинг собиқ раҳбари «[компаниянинг] ўсиши ва даромадини Америка қонунлари ва қоидаларидан устун қўйган», деб ёзади Верге.

Америка расмийлари ҳуқуқ-тартибот идораларидан маълумот алмашишни қасддан яшириш, санкциялар назорати режимига путур етказиш ва шубҳали операциялар ҳақида хабар бермасликда айбламоқда.

Хусусан, гап болаларга нисбатан жинсий зўравонлик, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси ва ҲАМАС каби террорчилик ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаган молиявий операциялар ҳақида бормоқда, деб ёзади Реутерс.

Айни пайтда, Нигерияда молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича Бинанcэ алмашинув бўлими бошлиғи, АҚШ фуқароси Тигран Гамбарянга нисбатан тергов давом этмоқда, у Нигерия қамоқхонасида. Гамбарян ўзига қўйилган пул ювиш айбловларини рад этади.

Бинанcэ компаниясининг яна бир топ-менежери Надим Анжарвала у билан бирга Нигерияда ҳибсга олинган, бироқ март ойида у қамоқдан қочиб кетган.

Март ойи охирида Нью-Йорк суди яна бир йирик криптовалюта биржаси FTX асосчиси Сем Банкмен-Фридни 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У ўзи асос солган криптовалюта платформаси мижозларидан 8 миллиард доллар ўғирлаганликда айбдор деб топилди ва кейинчалик банкрот бўлди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.