Кинематография агентлиги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов вафот этганини маълум қилди. У 69 ёшда эди.
Маълумотларга кўра, актёр 51 та кинолойиҳада иштирок этган. «Водиллик келин», «Оловли йўллар», «Отамдан қолган далалар», «Қўрғошин», «Муҳаббат афсонаси», «Қўқонда эди» каби машҳур фильмлар шулар жумласидандир.
Биз актёрнинг оила аъзолари, яқинлари ва барча мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.