Кам таъминланган оилаларга уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун кредитлар ажратилади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача кредит ажратилади. Кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоизга юқори ставкада берилади.

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун кредитлар ажратилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида қатор янги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мамлакат ҳудудларида 100 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади. Ипотека кредитларини молиялаштириш учун камида 17 триллион сўм йўналтирилади.

Камбағалликдан чиқиш дастурига киритилган ва яроқсиз уй-жойларда яшовчи оилалар уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 20 йил муддатга ипотека кредити олишлари мумкин бўлади. Бунинг олдидан «Маҳалла еттилиги»дан тавсиянома олиш керак.

Ҳужжатда қайд этилишича, 120 млн сўмгача бўлган кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизга юқори ставкада берилади. Шунингдек, кредит суммасининг 15 фоизи, 12 фоиздан ортиқ қисми биринчи беш йилда б юджет ҳисобидан қопланади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.