Биринчи босқичда 4 бош ёввойи ҳайвон, қушлардан 2 та Ўзбекистон Қизил китобига киритилган оқ бошли қумой, чўл бургути ҳамда туёқлилардан 2 бош ҳайвон — морхўр, Бухоро тоғ қўйига чиплар ўрнатилди.
«Ҳайвонларнинг реестри юритилиб, электрон паспорт тизими йўлга қўйилиши жараёнида жониворлар ҳақидаги барча маълумотлар ягона электрон базага киритилади. Бу эса ушбу ҳайвонларнинг муҳофаза этилишини мунтазам назорат қилишга имкон беради», — дейди Экология вазирлиги Биохилмахиллик сиёсатини юритиш бўлими бошлиғи Абдурашид Содиқов.
Айни пайтда Термиз ҳайвонот боғида 488 та ноёб жониворлар мавжуд. Шундан йиртқичлар 40 бош, судралиб юрувчилар 84 бош, туёқлилар 47 бош ҳамда қушлар 317 тани ташкил этади.