Британиянинг Bite Back реклама гуруҳи таҳлилчилари Mondelez International (Oreo, Milka Chocolate, Cadbury ва Dairylea брендлари), Ferrero (Nutella, Raffaello, Tic Tac, Kinder брендлари ва Mars каби гигантлар томонидан ишлаб чиқарилган болалар учун мўлжалланган 262 та озиқ-овқат маҳсулотларини кўриб чиқди. Маълум бўлишича, уларнинг 204 тасида туз, шакар ва тўйинган ёғлар ўта даражада юқори.
Mondelez International антирейтинг етакчисига айланди: компаниянинг «болалар учун» қаторига киритилган барча 58 та маҳсулоти соғлиқ учун зарарли бўлиб чиқди. Мисол учун, британиялик мактаб ўқувчилари орасида машҳур бўлган Maynards Bassetts желе ширинликлари масхарабозлар тасвирлари ва болаларга ўхшаш ранг-баранг белгилар билан ёрқин ўрамларда сотилади. Bite Back маълумотларига кўра, Maynards Bassetts 75% шакар, Марс маҳсулоти ҳисобланган Skittles таркибига ўхшаш: уларни ёшлигида ортиқча истеъмол қилиш метаболик бузилишларга, кислота-ишқор мувозанатига ва натижада семизлик ва диабетнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Иккинчи ўринда болалар учун мўлжалланган 22 турдаги маҳсулотлар, жумладан Kinder Surpris ва Nutella ишлаб чиқарадиган Ferrero жойлашган. Уларнинг барчаси «соғлиқ учун хавфли», дейилади Бите Баcк ҳисоботида. Хусусан, неон рангларда тайёрланган Tic Таc дражеларида 90% шакар мавжуд: 18 грамм оғирликдаги ўрамда 16 грамм шакар бор. Бу 7-10 ёшли бола учун тавсия этилган кунлик истеъмолнинг 70% ни ташкил қилади.
Юқори учликни энг йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи Nestlé (KitKat, Nesquik, Nuts брендлари) якунлади. Компания бозорга болалар учун 59 турдаги маҳсулотларни этказиб беради, уларнинг 56 фоизи таҳлилчилар томонидан «соғлиқ учун хавфли» деб таснифланган.
Ҳисоботга кўра, M&M’s (Mars) ва Monster Munch Giants (Walkers) газаклари ҳам болалар учун энг зарарли озиқ-овқатлар рўйхатидан жой олган. Таҳлилчилар Danoneʼни «энг соғлом» компания деб аташди. Француз озиқ-овқат гигантининг ҳеч бир маҳсулоти Bite Back томонидан болалар танаси учун хавфли деб ҳисобланмаган.
«Биз ишлаб чиқарувчилардан зарарли маҳсулотларни қадоқлашдан болалар эътиборини тортадиган элементларни олиб ташлашларини сўраймиз. Расмийлар болаларнинг соғлиғига путур етказадиган ушбу йирик маркетинг тактикасини чеклаш учун янги қоидаларни жорий этишлари керак», — дейди Джеймс Туп (Bite Back бош директори).
Bite Back маълумотларига кўра, Буюк Британияда болалар учун ушбу носоғлом маҳсулотларнинг 80% ёрқин ранглар ва «қизиқарли нақшлар ва хабарлар» билан қадоқланган. Бундан ташқари, маҳсулотларнинг 59 фоизи болалар орасида машҳур бўлган мултфилм ва телесериаллар қаҳрамонларини тасвирлайди.
«Машҳур қаҳрамонлар ёки рангли тасвирлар бўладими, бу компаниялар ўзларининг маркетинг кампанияларини ёш истеъмолчиларни жалб қилиш учун мослаштирмоқда. Шундай қилиб, улар бизнинг болаларимизни носоғлом фаст-фуд билан тўлдиришади», — дея хулоса қилди бош ошпаз ва Bite Back ҳамасосчиси Джейми Оливер.