Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Dunyo

Афғонистоннинг шимоли-ғарбидаги Ҳирот вилоятида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб гектар ерлар, чорва моллари нобуд бўлди.

Сўнгги 3 кун ичида Афғонистоннинг турли вилоятларида сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ҳокимият органларига таяниб.

Мамлакатнинг 14 вилоятида, жумладан Ҳирот, Сар-е Поль, Фераҳ, Лағмон, Нуристон ва Хостда тошқин содир бўлди.

«Тошқин оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 140 та уй вайрон бўлди, 2 мингдан ортиқ ҳайвонлар нобуд бўлди», — дейилади хабарда.

Афғонистонда қиш ойларида қорнинг эриши, об-ҳавонинг исиши, кучли ёғингарчилик ва инфратузилманинг этарли даражада йўқлиги натижасида сув тошқинлари қурбонлар ва мулкий йўқотишларнинг ортишига олиб келмоқда. Мамлакатда ҳар йили юзлаб одамлар шу сабабдан вафот этади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.