Ўзбекистон ва Бангладеш тўғридан-тўғри авиақатновларни тикламоқчи. Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар 2005 йилда тўхтатилган эди.
Бу ҳақда Financial Express хабарига кўра, Бангладеш ҳукумати котиби Маҳбуб Хоссайн 6 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. Бу борадаги икки томонлама келишув лойиҳаси мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланди.
Илгари мамлакатларда 1993 йилдан 2005 йилгача тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилган.