Президент қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон урушининг барча қатнашчилари ва ногиронларига 20 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

Ҳужжатга кўра, у Ўзбекистонда 9 май куни нишонланадиган Хотира ва қадрлаш кунига, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланади.

Мазкур Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика буджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.