Туркиянинг Yeni Şafak газетаси хабарига кўра, Саудия Арабистонида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауднинг ҳаётига суиқасд уюштирилган.

Газетанинг аниқлик киритишича, воқеа Жиддада юз берган. Саудия шаҳзодаларидан бири Саудия Арабистони қироли Салмоннинг меросхўрини ўлдирмоқчи бўлди.

«Муҳаммад ибн Салмоннинг ўзи тирик, у жароҳат олмади. Қироллик қўриқчилари орасида ўлганлар кўп», — дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс аллақачон қўлга олинган.