Шавкат Мирзиёев 101 ёшли фахрийга хонадон совға қилди

O‘zbekiston

Сирдарё вилояти ҳокими президент топшириғига кўра 101 ёшли фахрийнинг ҳузурига шахсан келиб, хонадон калитини топширди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев 101 ёшли фахрийга Гулистон шаҳридан хонадон совға қилди. Президент унга ўтган куни шундай кўрсатма берган эди.

Президент касалхонада бўлган уруш фахрийси Усмон Ҳожимановнинг илтимосига кўра телефон орқали буйруқ берилди.

Боёвут туманидаги 101 ёшли оқсоқол даволанаётгани боис хонадон келини ва невараларига берилди.

Вилоят ҳокими ҳам шифохонага ташриф буюриб, Хожимановни табриклаб, хонадон учун ҳужжатларни топширди.

Эслатиб ўтамиз, Ғалаба байрами муносабати билан барча Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига 20 миллион сўм миқдорида бир марталик нафақа берилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.