9 май — Ғалаба кунида Доғистонга Ўзбекистондан биринчи рейс учиб келди. Тошкентдан учаётган самолёт анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди, деб хабар беради аэропорт матбуот хизмати.
«Бугун Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг рейси Махачқалъа халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, Тошкентдан келган бортни тантанали сув аркаси билан кутиб олишди», — дейилади хабарда.
Бортнинг тўлиши 90 фоизни ташкил этди. Қайд этилишича, Тошкентга мунтазам рейслар Махачқалъа аэропортидан пайшанба кунлари Аирбус А-320 Neo самолётларида амалга оширилади.
Жадвал (ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт):
Тошкентдан учиш - 19:40, Махачқалъага келиш - 20:50;
Махачқалъадан жўнаш 22:00, Тошкентга етиб келиш 2:45.