Қўлларида Фаластин байроқларини кўтарган минглаб одамлар Мальмё шаҳри марказига кириб, Исроилнинг «Евронигоҳ-2024» танловида иштирок этишига норозилик билдирди.
Пайшанба куни қўшиқ танловининг иккинчи ярим финали Яқин Шарқ давлатларидан кўплаб одамлар истиқомат қиладиган Швеция шаҳрида бўлиб ўтди. Унда исроиллик иштирокчи Эден Голан чиқиш қилди.
Намойишчилар бундан норозиликларини билдириб, Россиянинг «Евронигоҳ» танловида иштирок этишдан тўхтатилишига ўхшатишди. Ғазонинг ҳалок бўлган тинч аҳолиси ҳақидаги маълумотларни келтириб, улар анклавда ўт очишни тўхтатишни талаб қилишди.
Айни пайтда, Фаластин тарафдорлари намойиш ўтказилган жой яқинида 100 га яқин киши Исроил делегациясини қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказди.
Яҳудий расмийлари ўз фуқароларини мусобақа пайтида Мальмёдаги ҳужумлар нишонига олишлари мумкинлигидан огоҳлантирган.
Тартибни сақлаш учун шаҳарга Швеция полициясининг қўшимча кучлари киритилди. Уларга ёрдам бериш учун Дания ва Норвегиядан полиция етиб келган.
«Мусиқа билан бирлашган» шиори остида ўтказилган «Евронигоҳ-2024» ташкилотчилари исроиллик қўшиқчини олиб кетишдан бош тортдилар. Улар бу танлов фақат «сиёсатга ўрин йўқ мусиқий спектакль» эканини таъкидламоқда.
37 иштирокчи давлатдан 26 таси финалга йўлланма олди (улар орасида Исроил ҳам бор). У бугун, 11 май куни кечки пайт бўлиб ўтади. Фаластинпараст фаоллар шу куни яна норозилик намойиши ўтказишларини аллақачон эълон қилишган.