Ўзбекистонлик 200 га яқин ўқитувчи Францияда малака ошириш курсидан ўтади

O‘zbekiston

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Франция элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили ўқитувчиларини Франциянинг нуфузли университетларига амалиёт ўташга юбориш лойиҳасини бошлади.

Фото: Иллюстративное

Ўзбекистонлик ўқитувчилар Францияда малака ошириш курсидан ўтади. Ҳозирда биринчи босқич муваффақиятли ўтди, ўқитувчилар «Ev@lang» платформаси орқали миллий ўқув марказларида 30 соатлик офлайн ва 15 соатлик онлайн курсларда француз мутахассислари томонидан синовдан ўтказилди ва ўқитилмоқда.

Маълумотларга кўра, лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, энг яхши ўқитувчилар 2024 йил охиригача Францияга амалиёт ўташади.

Жорий йилда мазкур лойиҳа доирасида 200 нафар ўқитувчини қамраб олиш режалаштирилган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.