Ўзбекистон спортчилари енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионатининг биринчи куни якунларига кўра 37 медални қўлга киритди, деб хабар берди Олимпия қўмитаси.
Жамоа ҳисобида 11 та олтин, 15 та кумуш ва 11 та бронза медали бор.
Чемпионатда Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Украина ва бошқа мамлакатлардан 400 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.