Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 177,7 млн долларлик маҳсулот экспорт қилди, деб хабар қилди корхона матбуот хизмати.
Қайд этиш жоизки, бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 26,9 фоизга камдир.
Жорий йилнинг 4 ойида ОКМК томонидан 15,6 минг тонна мис маҳсулотлари ва 9,3 минг рух етказиб берилди.
Корхона маҳсулотлари дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинади. Ўтган йили завод АҚШ, Мексика ва Финляндияга мис таёғи ва мис сульфат экспортини бошлади.