Картина сотувидан тушган пул саратон касаллигига чалинган болаларга хайрия қилинди, деб хабар беради Rost24.
Ўрмон манзараси акс эттирилган картина онлайн-аукционда 100 000 сўм нарх билан қўйилганди. Қайд этилишича, аукциондан кўзланган мақсад «Сен кучлисан» лойиҳаси доирасида болалар онкология шифохонаси учун электрокоагулатор сотиб олиш бўлган.
Қўшимча қилиш керакки, ушбу қурилманинг нархи камида 40 миллион сўмни ташкил қилади.
Бундан хабар топган тадбиркор Бекзод Маматкулов (халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан шуғулланувчи BMB Trade Group компанияси эгаси) расмни тендерни кутмасдан, 45 миллион сўмга сотиб олди.
Шу тариқа шифохона болалар онкологиясини даволаш учун зарур жиҳозлар билан таъминланди. Бундан ташқари, тадбиркор сотиб олган расмини лойиҳа ташкилотчиларига қолдирган.