Давлат активларини бошқариш агентлиги HUMO тўлов тизимини бошқарувчи компания қайта ташкил этилишини маълум қилди.
Давактив буйруғи билан «Миллий банклараро процессинг маркази» масъулияти чекланган жамияти акциядорлик жамиятига айлантирилмоқда. Компания низомининг янги таҳрири 13 май куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор Президентнинг 2023 йил ноябрдаги қарорига мувофиқ қабул қилинди, дейилади хабарда. Агентлик ҳозирда МБПМ акцияларининг дастлабки чиқарилишини ташкил этиш устида ишламоқда, дейилади хабарда.