«Замон» ахборот дастурига кўра, 2023 йилнинг ноябрь ойида ўғил ва она ўртасида жанжал келиб чиққан. Бунга қизини турмушга берган марҳум онанинг мероснинг 40 фоизини куёвига беришни ваъда қилгани сабаб бўлган.
Марҳумнинг ўғли онаси қизи ва куёвига машина ва уй-жой бермоқчи эканини билгач, жаҳли чиқди. Кечаси, аёл ухлаб қолишини кутиб, эркак ўрнидан туриб, унга бир неча марта пичоқ урган, лекин у хонадан чиқиб кетганида, жабрланувчининг овоз чиқара бошлаганини эшитган. У дарҳол қайтиб келиб, аёлнинг бўйин қисмига яна бир неча марта пичоқ урган.
Суд ҳукмига кўра, эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.