Нидерландиянинг Het Parool нашрига кўра, Квинси Проме кўрсатилмаган муайян шартлар остида озодликка чиқарилган. Фақатгина футболчининг БАА ҳудудини тарк этиши тақиқлангани маълум.
Қайд этилишича, Промес ҳозирда уни Нидерландияга экстрадиция қилиш бўйича иш кўриб чиқилишини кутмоқда. Уйда футболчи икки муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2023 йил июнь ойида у амакиваччасига ҳужум қилгани учун бир ярим йилга, 2024 йил февралида эса гиёҳванд моддалар контрабандаси иши бўйича яна олти йилга озодликдан маҳрум этилган.
2024 йилнинг қишида Промес «Спартак» билан Дубайдаги йиғинга борди, лекин февраль охирида жамоа билан Москвага учиб кетмади. Кейинчалик маълум бўлишича, футболчи Дубайда бахтсиз ҳодисага учраб, воқеа жойидан қочиб кетгани учун қўлга олинган. Март ойида Промес БААда ҳибсга олинган, Голландия прокуратураси эса футболчини экстрадиция қилишни сўраган.