Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Мохбер келаси икки ой давомида назоратни ўз қўлига олади ва 50 кун ичида янги президентлик сайловлари ўтказилади.
Муҳаммад Мохбер 1955 йилда Дизфул шаҳрида туғилган. «Халқаро ҳуқуқ ва менежмент» фанлари номзоди ва магистр даражасига эга. У Эрон-Ироқ уруши даврида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг тиббий корпусида офицер бўлиб хизмат қилган. 2021 йил 8 августда у Эроннинг биринчи вице-президенти этиб тайинланган.
2010 йил июль ойида Европа Иттифоқи Муҳаммад Мохберни «ядровий ёки баллистик ракета фаолияти» масаласига алоқадорликда айбланиб, санкция қўйилган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатига киритди. Икки йил ўтгач, у ушбу рўйхатдан ўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Озарбайжон билан чегара яқинида «қаттиқ қўнган» эди. Вертолётни қидириш тахминан 15 соат давом этган. Самолёт бутунлай ёниб кетган, барча йўловчилар ўлган деб ҳисобланади.