Шундай қилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Эвропада FLiRT вариантлари 14 мамлакатда аниқланган. Энди FLiRT гуруҳидаги KP.2 штамми АҚШда ҳам доминант ҳисобланади. У апрель ойи охиридаги ишларнинг 28,2 фоизини, муомаланинг бошида эса умумий ишларнинг 3,8 фоизини ташкил қилган. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, иккинчи энг кенг тарқалган штамм — KP1.1 (7,6%).
Қайд этилишича, FLiRT штаммлари 2022 йилнинг қишида касалланишнинг кўпайишига сабаб бўлган «амикрон»дан келиб чиққан. Прогнозлар турлича: Буюк Британиядаги Уорвик университетидан Лоуренс Янг эмлаш оғир касалликлардан ҳимоя қилиши мумкин, деб ҳисоблайди ва АҚШнинг Вандербилт университети юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Уильям Шаффнер штаммлар мутацияга учрайди ва вакцина унчалик самарали бўлмайди, деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, олимларнинг фикрича, касалланишнинг кўпайиши касалхонага ётқизилган ёки оғир ҳолатлар сонининг кўпайишига олиб келмайди.